Диссертация ҳимояси
2018 йилнинг 21 сентябр куни “Қишлоқ хўжалик машиналари” кафедрасида мустақил тадқиқотчи А.А.Исаковнинг “Чигит сеялкасига тупроқни юмшатадиган ишчи қисм конструкциясини ишлаб чиқиш ва параметрини асослаш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ҳимояси материаллари муҳокамаси бўлиб ўтди.
Муҳокамада факультет декани, декан муовинлар, кафедра профессор ўқитувчилари ва ходимлари ҳамда факультетнинг қизиқувчи талабалари иштирок этдилар.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов